Хитойнинг Сучжоу шаҳридаги дарё устидан ўтган Лондоннинг «Тауэр» кўприги нусхаси 2012 йилда қурилган, бироқ унинг суратлари интернетда вирусли тарзда тарқалишни бошлаганидан сўнг, орадан беш йил ўтиб Ғарб нашрлари эътиборига тушди, дея хабар бермоқда TJournal.
Хитойдаги кўприкнинг Лондондагисидан асосий фарқи — миноралар сони иккита эмас, тўртталиги, шунингдек, йўлнинг кенгроқ эканида. Шу сабабли ҳам Хитойнинг баъзи нашрлари Сучжоудаги иншоотнинг Лондондаги асл нусхадан ҳам яхшироқ, деб таърифлаган.
Бироқ кўприк нусхасини қоралаганлар ҳам йўқ эмас. Баъзилар кўприкни плагиат деб ҳисоблаган бўлса, бошқалар эса уни Хитой ва Сучжоу маданиятига ҳурматсизлик деб атади.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)