Британия парламентининг Лордлар палатаси (юқори палата) ҳукуматдан Буюк Британияда истиқомат қилувчи европаликларнинг ҳуқуқлари кафолатларини талаб қилиб, Brexit’ни кучга кириши ҳақидаги қонун лойиҳасига тузатиш киритишни қўллаб-қувватлади. Бу ҳақда Telegraph нашри хабар бермоқда, деб ёзади «Корреспондент.net».
Бу билан парламентарийлар қонун лойиҳасини парламент орқали ўтишини тўхтатиб қўйди.
Қонун лойиҳасига тузатиш киритиш учун Лордлар палатасининг 358 нафар аъзоси овоз берди, 256 нафари эса қарши овоз берди. Тузатиш Буюк Британияда яшовчи Европа Иттифоқи фуқаролари ва уларнинг оилалари парламент томонидан Европа Иттифоқидан чиқиш ҳақидаги қонун лойиҳасининг қабул қилиниши билан қонуний асосларда худди аввалгидек ҳуқуқларга эга бўлишини кўзда тутади.
Энди Қуйи палата тегишли тузатиш учун қайта овоз бериши лозим бўлиб, бу қонун лойиҳасини қабул қилиш жараёнини кечиктиради.
Изоҳ (0)