Баъзилар «Ла-Ла Ленд»нинг олти карра ғалабасидан қувонаётган, бошқалар эса зудлик билан «Ой шуъласи»ни томоша қилаётган бир пайтда, биз йилнинг энг асосий қизил йўлакчасидаги либосларни муҳокама қиламиз ва энг яхши образлар қайси брендларга тааллуқли эканлиги ҳақида гапирамиз.
Armani
«Оскар» қизил йўлакчасининг мутлақ чемпиони бу йил Жоржио Армани бўлди. Унинг либосларини маросимга бир йўла уч нафар номзод: Изабель Юппер («У»), Виола Дэвис («Тўсиқлар») ва Николь Кидман («Шер») кийиб келди.
Шунингдек, актриса Эмма Робертс Armani Prive винтаж кўйлагида намоён бўлди.
Christian Dior
Ҳашамат ва нафосатнинг мукаммал уйғунлигини Шарлиз Терон бренднинг металл рангидаги кўйлагида намойиш қилди. Фелисити Жонс маросимга тана рангидаги пачка кўйлак, Кирстен Данст эса 40-йиллар руҳидаги қора либосда келди.
Givenchy
«Энг яхши актриса» йўналишида «Оскар»ни қўлга киритган Эмма Стоун йиғилганларни Givenchy бош директори Рикардо Тиши томонидан у учун махсус яратилган тилларанг кўйлак билан қойил қолдирди. Ўз лавозимини тарк этиш арафасида Тиши актрисанинг муваффақиятига ишонган ҳолда, у учун асл голливудча либос тикиб берди.
Calvin Klein
Дизайнер Раф Симонс Calvin Klein учун яратган дебют коллекциядаги кўйлак «Оскар» маросимида брендга тегишли ягона аммо кўзга кўринарли либос бўлди. Шлейф билан безатилган оппоқ либосни «Ой шуъласи»да иккинчи даражали ролни ижро этган Наоми Харрис кийиб келди.
Изоҳ (0)