Хитойлик мутахассислар 2018 йилгача энг янги ўта бақувват компьютерни яратишни режалаштирмоқда, унинг унумдорлиги 1 эксафлопс (сониясига квинтильонта (10 нинг 18-даражаси) сузувчи вергулли операциялар)га тенг. Бу ҳақда Тяньцзинь шаҳар Суперкомпьютерлар давлат марказига таяниб, China Daily маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
Лойиҳа раҳбари Мэн Сянфэй сўзларига кўра, Tianhe-3 деб номланувчи ишланма «ўзига ўхшаш қурилмаларни ортда қолдириб, дунёдаги энг илғорига айланади». У TOP500 версиясига кўра 2016 йил ноябрида энг бақувват компьютер деб эълон қилинган Sunway TaihuLight’дан бир неча ўн марта устунроқ бўлади.
Ушбу машинадан, хусусан, оқсиллар жойлашувининг тузилмаси ва кетма-кетлигини таҳлил қилишда ген инженериясида фойдаланиш режалаштирилмоқда.
Янги қурилма фақат миллий технологиялар асосида яратилмоқда ва 2020 йилгача лойиҳавий режимда ишлашга тайёр бўлади.
Изоҳ (0)