Нигер «Боко Ҳарам» террорчилик ташкилотига қарши курашда Россиядан ёрдам беришни сўрамоқда. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар берди.
«Мен Россияга бизга ‘Боко Ҳарам’га қарши курашда кўмак беришини сўраб мурожаат қилдим», — деди Нигер ташқи ишлар вазири Иброҳим Якубу.
«Африка давлатларининг ўзи ишлаб чиққан қарашларни ҳам эътиборга олганда, бу ерда халқаро ҳамжамият учун иш жуда кўп. Биз бундай қарашларни қўллаб-қувватлаймиз», — деди Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров.
Музокаралар вақтида вазирлар Ливиядаги вазиятни барқарорлаштириш бўйича ҳаракатларга кўмак бериш, у ерда миллий якдиллик ва ярашувга эришиш ҳамда давлатчиликни қайта тиклаш заруриятини ҳам муҳокама қилди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)