Мексиканинг собиқ президенти Висенте Фокс Кесада АҚШ президенти Дональд Трампнинг мамлакат Конгрессига мурожаатига нисбатан ўз фикрини билдирди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Мексикани 2000—2006 йилларда бошқарган Кесада ўзининг Twitter’даги саҳифасига Трампнинг тўрт девор ичида турган расмини жойлаб: «Мен шу деворларнинг иложи борича тезроқ пайдо бўлиши учун пул ҳам тўлардим», — деб фикр қолдирди.
The Telegraph нашрининг қайд этишича, Трамп Конгрессда ижобий чиқиш қилганига қарамай, ўзининг аввалги қарорларига содиқ қолмоқда.
Хусусан, у наркотрафик ва ноқонуний миграцияни олдини олиш учун Мексика билан чегарада девор қуриш фикрида қатъий туриб олган.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)