Чили собиқ президенти Себастьян Пиньера 27 февраль, душанба куни сиёсий мухолифатчиларини уни қоралаш бўйича кампания олиб боришда айблади. У навбатдаги президентлик сайловларида номзодини илгари суриш эҳтимолини кўриб чиқмоқда, деб ёзади «ТАСС».
«Коммунистик партия ўз депутатлари ва ‘Янги кўпчилик’ вакиллари кўмагида ифлос, қабиҳ кампания олиб бормоқда. Бундан президентлик лавозимига номзодлик қилишимга тўсқинлик қилиш учун карьерамга доғ тушириш ва жамоатчилик фикрини чалғитиш мақсади кўзланган», — деди собиқ давлат раҳбари матбуот анжуманида.
Аввалроқ Bio Bio радиостанцияси президентлик лавозимини бажара туриб, Пиньера Andes Iron тоғ-кончилик компанияси учун манфаатли қарор қабул қилган бўлиши мумкинлигини маълум қилган эди. Компанияда собиқ давлат раҳбари оиласининг ҳам улуши бўлган.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!