Тошкентнинг Бунёдкор ва Муқимий кўчалари кесишмасида барпо этилаётган йўл ўтказгичнинг қурилиши давом этмоқда. Унинг умумий узунлиги 900, баландлиги 6 метрга тенг, 6 полосали йўлнинг кенглиги 24 метрни ташкил этади.
Йўл ўтказгичнинг икки томонида пиёдалар учун умумий узунлиги 131,6 метр бўлган иккита ер усти ўтиш йўлаги ҳам барпо этилмоқда. Кўприк Наврўз байрами арафасида ишга туширилиши мўлжалланмоқда.
Изоҳ (0)