«Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси жорий йил апрель ойидан бошлаб Тошкентдан Душанбега рейсларни амалга оширишни бошлайди. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар бермоқда.
26 мартдан жорий этилувчи МАК парвозлар жадвалига мувофиқ, рейслар A320 самолётларида ҳафтанинг сешанба ва шанба кунлари амалга оширилади.
Ўтган йил ноябрь ойида Ўзбекистон ва Тожикистон 2017 йил бошидан 1992 йилда тўхтатилган авиақатновларни қайтадан йўлга қўйишга келишиб олган эди. Авиарейсларни Тожикистон томонидан Somon Air, Ўзбекистон томонидан «Ўзбекистон ҳаво йўллари» авиакомпаниялари амалга оширади.
Somon Air’нинг биринчи рейси 20 февралга белгиланган эди, бироқ тожик авиакомпанияси зарур ҳужжатларни ўз вақтида тақдим этмагани сабабли парвоз бекор қилинди.
Апрелдан «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Лаҳорга (Покистон) ҳам рейсларни очади. Бундан ташқари, Нью-Йорк, Сеул, Минеральние Води, Сочи ва Остонага парвозлар частотаси оширилади. Дубай, Москва ва Истанбулга парвозлар Boeing-787 Dreamliner лайнерларида амалга оширилади. «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)