Жанубий Корея Республикаси президенти вазифасини бажарувчи бош вазир Хван Гё Ан ҳукуматдан вақтинча четлатилган давлат раҳбари Пак Кин Хе билан боғлиқ можарони суриштириш бўйича махсус комиссиянинг фаолият муддатини узайтиришни рад этди. Бу ҳақда YTN телеканали маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
«Тегишли қарор комиссия фаолияти учун қонун билан белгиланган 70 кунлик муддат тугашига бир кун қолганда ва комиссия раҳбари ҳисобланувчи махсус прокурор томонидан муддатни узайтириш ҳақида илтимоснома киритилгандан 11 кун ўтиб қабул қилинди», — дея таъкидлайди телеканал.
Хван Гё Ан суриштирув мандатини яна 30 кунга узайтириш ҳуқуқига эга эди. У мазкур ҳаракати билан маҳаллий кузатувчиларнинг аксарияти томонидан кутилган тахминларни тасдиқлади.
Аввалроқ кўпчилик экспертлар у давлат раҳбарини ҳокимиятдан четлатиш ғоясига содиқ эканлиги ҳақида фикрлар билдирган эди. Қолаверса, у мамлакат етакчиси лавозими учун асосий номзодлардан бири ҳисобланади.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)