Индонезиянинг Бандунг шаҳри Аржуна тумани маъмурий биноси 27 февраль, душанба куни номаълум шахс томонидан эгаллаб олинди. Бинода портлаш овози эшитилган, деб ёзади «Интерфакс».
Маҳаллий ОАВларининг маълум қилишича, полиция ҳодиса вазиятларини суриштирмоқда.
Бир-бирига қарама-қарши маълумотларга қараганда, номаълум шахс баъзи маҳбусларнинг озод этилишини талаб қилган ёки талаб қилишда давом этмоқда. Унинг тақдири ҳақида ҳеч нарса маълум қилинмади.
ОАВларининг таъкидлашича, бино ҳудудида отишма овозлари эшитилган, босқинчи эса иккинчи қаватда яширинмоқда.
Қурбонлар, жабрланган ва гаровга олинганлар ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.
Изоҳ (0)