Финляндиянинг Лахти шаҳрида бўлиб ўтаётган чанғи спорти бўйича жаҳон чемпионати доирасида венесуэлалик чанғичи Адриан Солано алоҳида ажралиб турди ва «тарихдаги энг ёмон чанғичи» номини олишга улгурди.
«Вести.ru»нинг маълум қилишича, «тропиклар ўғлони» қорни биринчи марта мусобақа бошланишидан 5 соат аввал кўрган. Бунгача эса Адриан Солано Венесуэлада ғилдиракли чанғиларда, асфальт қопламада машғулотлар ўтаган.
Мусобақа бошлангунига қадар Адриан Швецияда бир ой машғулот ўташи ва Финляндияга вақтлироқ келиши керак эди. Бироқ у машғулот жойига кетиш пайтида француз чегарачилари томонидан чўнтагида 20 евро билан Европага ноқонуний киришда гумон қилиниб, депортация қилинганди. Унинг такрорий сафарига интернет фойдаланувчилари пул йиғиб берди.Солано Финляндияга мусобақанинг ўзига етиб келди. Венесуэлалик спортчи 10 километрлик масофани охиригача босиб ўтолмади. У 6,1 километрда баҳсни якунлади. Кулгили туюлган воқеа аслида ғамгин бўлиб чиқди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)