Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раисининг виртуал қабулхонаси фаолияти йўлга қўйилди, деб хабар бермоқда Федерация портали.
Мазкур виртуал қабулхона жисмоний ва юридик шахсларнинг ижтимоий меҳнат соҳасидаги ариза, шикоят ёки таклифларини қабул қилиш тартибини янада соддалаштириш имконини беради.
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раисининг виртуал қабулхонасига ижтимоий-иқтисодий манфаатлар ва меҳнат соҳасидаги ҳуқуқлар ҳимоясига оид масалалар юзасидан мурожаат қилиш мумкин.
Маълумот ўрнида, 2016 йил давомида касаба уюшмалари томонидан жами 7805 та (шундан 579 та электрон) мурожаат кўриб чиқилиб, 1688 нафар ходимнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатлари тикланди. Иш берувчилар томонидан етказилган 1 миллиард 499 миллион 810 минг сўм миқдоридаги зарар фуқаролар фойдасига ундирилиши таъминланди. «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)