Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Қашқадарё вилоятига сафари доирасида 25 февраль куни «Қашқадарё дори-дармон» томонидан Rodex Trading Limited компанияси билан ҳамкорликда амалга оширилаётган кукун шаклидаги антибиотик дори воситалари ишлаб чиқариш лойиҳаси билан танишди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Қиймати 5,09 миллион АҚШ доллари бўлган ушбу лойиҳага кўра клафоран, сефотак, сефомед, гентомецин, сефозалин, сефотоксим ва бошқа турдаги дори воситаларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.Шавкат Мирзиёев доривор ўсимликларни қайта ишлаш, тиббий мойлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳаларини ҳам кўздан кечирган.
«Қашқадарё воҳасининг пурвиқор тоғлари, бепоён қиру адирларида ноёб гиёҳлар, бута ва дарахтлар сероб», — деди Ўзбекистон Президенти.Лойиҳада тирноқгул, зубтурум, ошқовоқ уруғи, тоғ райҳони, наъматак, кийик ўти, далачой, газанда, мойчечак каби ўсимликлардан доривор чойлар, бодом, канакунжут, шафтоли, зиғир, седана, ўрик, маврак сингари бута ва дарахт меваларидан шифобахш мойлар ишлаб чиқариш мўлжалланмоқда.
Лойиҳани амалга ошириш натижасида юзга яқин иш ўрни яратилади.«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)