Флойд Мейвезерга қарашли промоутерлик компанияси билан ҳамкорлик қилувчи ўзбекистонлик боксчи Санжар Раҳмонов саккизинчи жангидаги еттинчи ғалабасини қўлга киритди. Бу ҳақда «Оламспорт» хабар берди.
Жанг АҚШнинг Калифорния штатига қарашли Темекула шаҳридаги Pechanga Resort & Casino аренасида бўлиб ўтди. Унда америкалик Хосе Марруфога қарши рингга чиққан Санжар Раҳмонов очколар ҳисоби бўйича устун келди. Жанг саккиз раунд давом этиши белгилаб олинганди.
Раҳмонов ўзи ўтказган саккиз жангнинг фақатгина биттасида дурангга эришган бўлиб, қолган еттитасини ўз фойдасига ҳал қилган. Шуларнинг 3 тасида рақибларини нокаутга учратишга муваффақ бўлган.
Изоҳ (0)