Ўзбекистонлик икки нафар футболчи хизматидан фойдаланиб, Қатар Юлдузлар лигасидаги ўрнини сақлаб қолиш учун курашаётган «Ас-Сайлия» клуби 22-турда мағлуб бўлди.
Чемпионатда карвонбошилик қилаётган «Лаҳвия»га қарши саф тортган «Ас-Сайлия» 1:2 ҳисобида енгилди. Учрашувда Темурхўжа Абдухолиқов тўлиқ ҳаракат қилган бўлса, Санжар Шоаҳмедов 67-дақиқага келиб захирадан майдонга тушди.
Шоаҳмедовнинг ўйинга қўшилиши «Ас-Сайлия» ўйинидаги сифатни оширди. 82-дақиқада у тўпни Темурхўжа Абдухолиқовга етказди. Якунда мазкур ҳужум қатарлик футболчининг голи билан якунига етди. Бироқ «Ас-Сайлия» мағлубиятдан қутулиб қололмади.Маълумот учун, Юлдузлар лигасини мавсум сўнггида 4 та клуб тарк этади.
Қатар Юлдузлар лигаси 22-тур 23 февраль, пайшанба
«Ас-Сайлия» — «Лаҳвия» 1:2
Голлар: Алмуаз Али, 18 (0:1). Юсуф Ал-Араби, 66 (0:2). Муҳаммад Муддаҳер, 83 (1:2).Сардор Рашидов ва Санжар Турсунов жамоалари 22-турни 25 февраль куни ўтказади. «Ал-Жаиш» ўз майдонида «Ал-Аҳли»ни қабул қилса, Турсуновнинг «Ал-Ҳарайтият» клуби «Аш-Шаҳания» майдонида саф тортади.
Изоҳ (0)