Хитойнинг Гирин провинцияси, Чанчунь шаҳрида яшовчи йигит севган қизига пуллардан иборат «гулдаста» берди, деб ёзади Daily Mail.
Эркак гул дўконига майда купюралардан иборат 10 минг юань (тахминан 1500 доллар) пулни сумкасига солиб олиб келди ва пулдан қоғоз атиргуллар ясашни сўради. У дўкондорга севган қизига Хўроз йилини хайрли бошлаш учун совға бермоқчилигини айтди.
Ноодатий гулдаста суратлари Хитой ижтимоий тармоқларида салбий фикрларни келтириб чиқарди. Уни мутлақо романтик бўлмаган, балки ҳақоратомуз совға деб аташди.
Изоҳ (0)