Аргентинанинг Пунта Томбо яримороли қирғоқларига бир миллиондан ортиқ магеллан пингвинлари сузиб келди. Майда балиқларнинг ноодатий мўллиги пингвинларни яриморолга чорлади. Бу ҳақда AP нашрига таяниб, TJournal хабар берди.
Маҳаллий расмийларнинг хабар беришича, пингвинларнинг бундай сони магеллан пингвинлари учун сўнгги йиллардаги рекорд натижа саналади. Қирғоқ бўйидаги майда ороллар сардиния ва анчоус каби балиқ турларининг кўпайиши учун жуда қулай ҳисобланади. Балиқларнинг мўл-кўллиги кўп сонли пингвинларни ўзига жалб қилди.
Одатда, пингвинлар Аргентина ва Чилининг жанубий қирғоқларига сентябрь–октябрь ойларида сузиб келади ва шу ерда болалари катта бўлгунча қолади. Март ойидан сентябрь ойигача бўлган даврда пингвинлар шимолга, Бразилиянинг жануби-ғарбий қисмигача кўчиб боради.
Магеллан пингвинининг бўйи 80 сантиметргача етади.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)