Ҳиндистоннинг Жамму ва Кашмир штатида дабдабали тўйлар тақиқланди. Бу ҳақда Zee News хабар бермоқда.
2017 йилнинг 1 апрелидан бошлаб, никоҳ маросимидаги келин томондан келадиган меҳмонлар сони 500 кишидан, куёв томон меҳмонлари сони эса 400 нафардан ошмаслиги керак.
Унаштириш маросимига 100 нафаргача меҳмон келиши мумкин. Шу билан бирга таклифномаларга ширинлик ва қуруқ меваларни илова қилиш ҳам тақиқланди.
Бундан ташқари, ҳар қандай хусусий, жамоатчилик ва ҳукумат тадбирларида овоз-кучайтиргич ва мушакбозликдан фойдаланиш ҳам тақиқланган.
Маҳаллий маъмурият шу йўл билан кашмирликларнинг тўй ва маросимлар учун ҳаддан ташқари кўп харажат қилишининг олдини олмоқчи.
Аввалроқ ҳиндистонлик сиёсатчи Гали Жанардхана Редди қизи Браҳмананинг тўйи учун 5 миллиард рупий (тахминан 74 миллион доллар) сарфлагани ҳақида хабар берилган эди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)