Самарқанддаги «SamAvto» автозаводи автобуслари Қозоғистонда йиғилиши мумкин, дея хабар бермоқда «Газета.uz».
Бу ҳақда Костанайдаги «СариаркаАвтоПром» автозаводига эгалик қилувчи Allur Group раҳбари Андрей Лаврентьев маълум қилган.
Хабар беришларича, компания ҳозирда «SamAvto» ишлаб чиқараётган Isuzu автобусларини Костанайда йиғишни йўлга қўйиш имкониятларини кўриб чиқмоқда.
Лойиҳа қачон амалга оширилиши мумкинлигига аниқлик киритилмаган.
Аввалроқ 2017 йил мартидан бошлаб Костанайдаги «СариаркаАвтоПром» томонидан Ravon Nexia автомобиллари йиғила бошланиши маълум қилинган эди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)