Британиялик ёзувчи Жоан Роулингга қочоқларни уйига жойлаштиришини таклиф қилишди. Мазкур масалага оид тегишли петиция «Change.org» сайтида эълон қилинди, деб хабар беради «Газета.ru».
Айни дамда петиция жами керак бўлган 50 минг овоздан қарийб 40 мингтасини тўплашга улгурди. Мазкур ғоя муаллифининг таъкидлашича, Гарри Поттер ҳақидаги китоблар муаллифи Роулинг тез-тез Яқин Шарқ қочоқларига ҳамдард эканлигини айтиб, чегараларни очиш тарафдори эканлигини такрорлайди. Бошқа мультимиллионер ва миллиардерлар ҳам шундай йўл тутади.
Петицияда Роулинг учун асл ҳамдардлик қандай бўлишини кўрсатиш вақти келганлиги қайд этилган. Мурожаат муаллифининг сўзларига кўра, ёзувчининг данғиллама ҳовлисида 18 та бўш ётоқхона бўлиб, Роулинг уларни 18 нафар қочоққа узоқ муддатли асосда бериши мумкин.
Шунингдек, петицияда Роулинг ўз уй-жойлари ҳудудида қочоқлар учун бошпана очиши мумкинлиги ҳам айтилган.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)