Эроннинг диний етакчиси оятуллоҳ Али Хоманаий Исроил фуқаролари жаҳон тарихининг «ифлос боб»идаги «сохта халқ» эканлигини айтди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Теҳронда 1990 йилдан бери ҳар тўрт йилда Фаластинни қўллаб-қувватлаш мақсадида ўтказиладиган конференция бўлиб ўтди. Анжуман жойида Фаластин байроғи билан бўялган Исроил ва Фаластин ҳудудларининг катта картаси осиб қўйилди.
Эроннинг диний етакчиси оятуллоҳ Али Хоманаий мазкур йиғилишда иштирок этиб, 33 дақиқа нутқ сўзлади.
У Исроил яҳудийларни дунёнинг бошқа қисмларидан Яқин Шарққа тўпланиши натижасида яратилган давлат эканлигини қайд этди. Диний етакчининг сўзларига кўра, яҳудийлар фаластинликларнинг ерини эгаллаш ва ушбу заминнинг асл моҳиятини ўзгартириш мақсадида кўчиб келган.
Али Хоманаий Исроилнинг яратилиши «Худо марҳамати билан ёпиладиган тарихнинг ифлос бобларидан бири» эканлигини таъкидлади.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)