Нью-Йоркда номаълум шахслар Озодлик ҳайкалига «Қочоқлар, хуш келибсиз» ёзуви туширилган плакатни илиб кетди. Бу ҳақда NBC New York хабар бермоқда, деб ёзади «Корреспондент.net».
Плакат олиб ташлангунга қадар ҳайкал супачасида бир соатга яқин илиниб турди. Нашрнинг таъкидлашича, миллий ҳайкалларга ҳар қандай плакатларни илиш қонун билан тақиқланган.
Полиция узунлиги олти метрдан ортиқ баннерни машҳур ҳайкал супаси чўққисига ким илиб кетган бўлиши мумкинлигини суриштирмоқда.
Таъкидлаш жоизки, ҳодиса Ички хавфсизлик вазирлиги иммиграция соҳасидаги чораларни кенгайтириш ҳақида эълон қилган кунда содир бўлди.
Ижтимоий тармоқларда Alt Statue of Liberty аккаунитини бошқарувчи номаълум шахс ҳодиса учун жавобгарликни зиммасига олди.
Унинг сўзларига қараганда, бу расмий гуруҳ эмас, шунчаки ўзлари ишонадиган Америка ҳақида бирор нарса айтиш заруратини ҳис қилган оддий фуқаролардир. «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!