Озайбайжон президенти Илҳом Алиев ўз хотини Меҳрибон Алиевани Озарбайжон биринчи вице-президенти лавозимига тайинлади. Бу ҳақдаги қарор мамлакат раҳбари сайтида 21 февраль, сешанба куни эълон қилинди, дея хабар бермоқда «Интерфакс».
Озарбайжонда 2016 йил сентябрь ойида конституцияга ўзгартириш киритиш бўйича референдум ўтказилган эди. Унда жами 29 та ўзгартириш амалга оширилди. Ўзгаришлар орасида Озарбайжон биринчи вице-президенти ва вице-президент лавозимларини жорий этиш кўзда тутилганди.
Бундан ташқари, президентлик муддати 5 йилдан 7 йилгача узайтирилди. Президентликка даъвогарларга эса ёш чегараси бекор қилинди.
Қайд этиш жоиз, бугунги кунга қадар Озарбайжон биринчи вице-президенти лавозими вакант бўлиб турганди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)