Малайзия пойтахти аэропортида ўлдирилган КХДР етакчиси акаси Ким Чон Намнинг ўғли отаси жасадини олиб кетиш учун Куала-Лумпурга етиб келди. Бу ҳақда Япониянинг NHK телеканали манбаларига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Телеканалга кўра, Ким Хан Сол Куала-Лумпурга 21 февраль, сешанба куни эрталаб учиб келди ва отасининг жасади сақланаётган касалхонага боришга улгурди.
Касалхона қўриқланиши бу пайтда кескин кучайтирилгани, у ерни махсус бўлинманинг автомат билан қуролланган 30-40 нафар жангчиси ҳимоя остига олгани билдирилмоқда.
NHK Ким Хан Сол отасининг жасадини таниганини таъкидламоқда.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Шимолий Кореянинг Малайзиядаги элчиси Куала-Лумпур аэропортида ўлдирилган шахс КХДР етакчисининг акаси эмаслигини даъво қилганди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)