КХДР билан мулоқотнинг шошилинч бошланиши мамлакат ядровий қуролсизланиши масаласида панд бериши мумкин. Бу ҳақда Жанубий Корея бирлашиш вазири Хон Ён Пхе маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
Шимолий Корея ядровий қуролсизланиш масаласини муҳокама этишдан бош тортаётган бир пайтда мулоқотнинг тезда тикланиши унинг ядровий давлат мақомига даъво қилиши оқланишига хизмат қилиши мумкин. Шу билан бирга, Корея ярим оролида юзага келган тангликни бартараф этиш учун Шимол билан мулоқотнинг зарурлигини ҳам инкор этиб бўлмайди.Хон Ён Пхега кўра, «Пхеньян томонидан ядровий таҳдид Корея ярим оролида тинчлик ва хавфсизлик учун энг катта тўсиқ бўлиб турибди». «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!Хон Ён Пхе, Жанубий Корея бирлашиш вазири
Изоҳ (0)