Зимбабве президенти Роберт Мугабе унинг партияси ва халқ 2018 йилги президент сайловида иштирок этишга ундан-да лойиқроқ шахсни кўрмаётганини маълум қилди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
«Улар сайловда менинг иштирокимни хоҳлаяпти, бутун партия сайловда мен қатнашишимни истаяпти», — деди президент.
Президент Зимбабвенинг кўпчилик аҳолиси мамлакатда Мугабени қабул қилгандек қабул қилиб бўладиган унга муносиб ворис йўқлигини сезаётганини қайд этди.
Маълумот ўрнида, Мугабе 21 февраль куни 93 ёшга тўлади. У 1987 йил 31 декабрь куни Зимбабве президенти бўлган ва шу вақтга қадар олти йилдан беш маротаба президентлик лавозимида фаолият юритган.
2016 йил декабрда Зимбабвенинг ҳукмрон партияси 2018 йилги президент сайлови учун Мугабе номзодини илгари сурди. Сайлов вақтида Мугабе 94 ёшга тўлган бўлади.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)