Британиялик режиссёр Рафаэль Вангелис 30 та турли юкланаётган экранларнинг stop-motion анимациясини яратди. Бу ҳақда Gizmodo нашрига таяниб, TJournal хабар берди.
Режиссёр анимацияни бир йил давомида, бўш вақтларида яратди. Тасвирга олиш ишлари учун у 3D-принтер сотиб олишига ва уни мустақил ўрганишига тўғри келди.
Бу видео – инсоният томонидан юкланаётган экранлар олдида йўқотилган барча вақт учун ҳурмат белгиси.Рафаэль Вангелис, режиссёр
Вангелис анимация қандай яратилганини кўрсатувчи алоҳида видеороликни ҳам эълон қилган.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)