Олимлар 64 йил мобайнида биринчи маротаба Бразилия ҳудудида учрайдиган жаҳондаги ноёб жониворлардан бири — Кропана бўғма илонини кўриш ва қўлга киритишга муваффақ бўлди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Оғирлиги 1,5 килограмм ва узунлиги 1,7 метр бўлган урғочи бўғма илонни олимларга Миракату муниципалитетидаги икки фермер сотган.
Live Science сайтига кўра, сўнгги бор бу илон 1953 йилда кузатилган. Айрим олимлар ҳатто сохтаоёқлилар синфига мансуб Кропана илонини қирилиб кетган, деб ҳисобларди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)