Россия «Донецк халқ республикаси» («ДХР») ва «Луганск халқ республиксаси» («ЛХР») маъмурияти томонидан берилган шахсни тасдиқловчи ҳужжатларни ҳақиқий деб тан олди. Meduza’нинг хабарига кўра, бу ҳақдаги тегишли фармон Россия президенти Владимир Путин томонидан имзоланган.
Паспортлардан ташқари, «ДХР» ва «ЛХР»нинг таълим олганлик ҳақидаги ҳужжатлари, туғилганлик ва ўлим, никоҳ қайд этилгани ва никоҳ бекор қилингани ҳақидаги гувоҳномалари, шунингдек, давлат автомобиль рақамлари ҳам Россия томонидан ҳақиқий деб тан олинган.
Энди «ДХР» ва «ЛХР»да берилган ҳужжатлар асосида Россия ҳудудига қонуний кириш мумкин.
Путин томонидан имзоланган фармонга кўра, «ДХР» ва «ЛХР» паспортлари вақтинча — Донбассдаги низо ҳал этилгунига қадар тан олиниб туради.
Февраль ойи бошида «РБК» агентлиги томонидан Россия авиакомпаниялари ва «Россия темир йўллари» Украина шарқида ўзини мустақил деб эълон қилган бу икки «республика» паспортларини амалда тан олаётгани ҳақидаги суриштирув эълон қилган эди. «ДХР» вакили Денис Пушилин бундай паспорт билан Россия чегарасини кесиб ўтиш мумкинлигини маълум қилган эди.
Айни вақтда, АҚШнинг Брян Cаве ЛЛП компанияси юристи Клиф Бёрнс «ДХР» ва «ЛХР»нинг юридик жиҳатдан тан олиш Россия компанияларига нисбатан янги санкцияларни жорий этиш учун асос бўлишини айтиб ўтган эди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)