20 февраль — душанба куни Осиё Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичи ўйинлари старт олади. Сешанба куни эса Тошкентнинг «Бунёдкор» клуби Саудия Арабистонида «Ал-Аҳли» меҳмони бўлади.
Бугун тонгда «қалдирғочлар» Саудияга жўнаб кетди. 21 февраль куни Тошкент вақти билан 22:15 да Сергей Лушчан бошчилик қилаётган клуб Саудия жамоасига қарши ўйинда майдонга тушади.
«Бунёдкор» гуруҳ босқичи чиптасини 7 февраль куни Қатарда бўлиб ўтган плей-офф ўйинидан кейин қўлга киритганди. Ўшанда тошкентликлар Сардор Рашидов ҳаракат қиладиган «Ал-Жаиш»ни пенальтилар сериясига кўра мағлуб этганди.
Маълумот учун, Чемпионлар лигасида иштирок этадиган Ўзбекистон чемпиони «Локомотив» 20 февраль куни Саудиянинг бошқа бир клуби «Ат-Товун»га қарши ўйинда майдонга тушади. Учрашув Тошкент вақти билан 20:40 да старт олади.
Изоҳ (0)