• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12500.01
    • RUB151.96
    • EUR14471.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Борис Жонсонга табрик мактуби йўллади

    Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Ўзбекистон ва Буюк Брнитания ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилганининг 25 йиллиги муносабати билан Буюк Британия ташқи ишлар вазири Борис Жонсонга табрик мактубини йўллади. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда. Қуйида мактуб матни билан танишишингиз мумкин.

    Мен Сизни муҳим сана — Ўзбекистон Республикаси ва Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилганининг 25 йиллиги муносабати билан табриклашдан бағоят мамнунман.

    Ўзбекистон Буюк Британияни муҳим халқаро шерик ҳамда дунёнинг улкан сиёсий, иқтисодий, технологик ва интеллектуал салоҳиятга эга бўлган етакчи ва нуфузли мамлакатларидан бири сифатида қабул қилади.

    Ўтган давр мобайнида Сизнинг мамлакатингиз билан ўрнатилган динамик ва тенг ҳуқуқлиликка асосланган муносабатларни юқори баҳолаймиз. Ушбу муносабатлар тарихи қадим замонларга бориб тақалади. Ишончимиз комилки, сўнгги йилларда Ўзбекистонга 40 дан ортиқ Буюк Британия делегацияларининг ташриф буюриши икки мамлакатнинг ҳам ўзаро манфаатли ва конструктив ҳамкорликни янада ривожлантириш тарафдори эканлигидан далолат беради.

    Қайд этиш лозимки, бугун мамлакатларимиз ўз янги тарихида муҳим ижтимоий-сиёсий воқеаларни бошдан кечираётган бир пайтда Ўзбекистонда Буюк Британия билан ҳамкорлик қилиш истиқболларига ишонч билан қаралади.

    Мамлакатимиз учун муҳим бўлган ушбу даврда Буюк Британия ҳукумати ва халқининг қўллаб-қувватлашини юқори баҳолаймиз ҳамда Сизнинг ўринбосарингиз жаноб Алан Дунканнинг Ўзбекистонга ташрифини икки томонлама муносабатларни янада мустаҳкамлаш борасидаги Буюк Британия самимий қизиқишининг тасдиғи сифатида қараймиз.

    Биз ўзаро ташрифлар алмашиш амалиётини давом эттириш, сиёсий мулоқот, парламентлараро ҳамкорлик, иқтисод ва саноат, илғор технологиялар, маданият ва санъат, минтақавий хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш соҳаларидаги Буюк Британия билан шерикчиликни янада изчил ривожлантириш тарафдоримиз.

    Аминманки, ўзаро ҳурмат ва томонлар манфаатларини ҳисобга олиш тамойилларига асосланган Ўзбекистон-Буюк Британия алоқалари мамлакатларимиз фаровонлиги ва манфаатлари йўлида бундан-буён ҳам мустаҳкамланади.

    Жаноби Олийлари, Сизга бўлган юксак эҳтиромимни қабул этгайсиз.

    Самимий ҳурмат билан, Абдулазиз Камилов, Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири

    «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!

    18.02.2017, 19:49   Изоҳ (0)   6756
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Когон тумани ва Когон шаҳрига янги ҳокимлар тайинланди

    18.02.2017, 19:09

    Наманганда аразлашган оилаларни яраштириш ойлиги ўтказилмоқда

    18.02.2017, 17:41

    Ўзбекистон Сенатида бўлган учрашувда ўзбек-турк сиёсий мулоқотини кучайтириш муҳимлиги таъкидланди

    18.02.2017, 17:11

    Хоразмнинг Чоткўпир қишлоғида 22 ёшли йигит 54 ёшли улфатини пичоқлаб қўйди

    18.02.2017, 16:41

    Тошкент шаҳри, Фарғона, Сурхондарё, Бухоро ва Сирдарё вилоят ИИБларда ўзгаришлар юз берди

    18.02.2017, 16:18

    «Дарё» журналистларни ишга олади

    18.02.2017, 15:46
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси


    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди



    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Париж Олимпиада чемпиони Лазизбек Муллажоновда допинг аниқланди

    Спорт | 30 июл, 14:12

    Россияда шифокорлар зилзила вақтида ҳам операцияни давом эттирди (видео)

    Дунё | 30 июл, 14:10

    Хонанда Женнифер Лопес Россияда концерт беришдан бош тортди

    Мусиқа | 30 июл, 14:04

    Ўзбекистонда болаларга зўравонлик қилганлардан фарзандлари олиб қўйилиши мумкин

    Ўзбекистон | 30 июл, 13:52

    Клубда 10 минг сўмга қўшиқ куйлаган, продюсерига турмушга чиққан, отаси туфайли “запрет”га тушган хонанда Шаҳзода 46 ёшда

    Маданият | 30 июл, 13:45

    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда

    Реклама | 30 июл, 12:00

    Ўзбекистонлик UFC жангчиси Богдан Гусковнинг эҳтимолий рақиблари маълум бўлди

    Спорт | 30 июл, 13:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.