Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати раиси биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев 17 февраль куни Туркия элчиси Аҳмет Шенни қабул қилди. Бу ҳақда Сенат ахборот хизмати хабар бермоқда.
Учрашувда икки томонлама алоқаларни ривожлантириш, савдо-иқтисодий ва инвестицион ҳамкорлик, шунингдек Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги парламентлараро ҳамкорлик масалалари юзасидан фикр алмашилди.
Шунингдек, томонлар барча даражадаги Ўзбекистон—Туркия сиёсий мулоқотини кучайтириш муҳим аҳамиятга эга эканлигини таъкидлади.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)