БААнинг «Ал-Аҳли» жамоасида ижара асосида тўп сураётган, трансфер ҳуқуқи Хитойнинг «Шанхай СИПГ» клубига тегишли ҳужумчи Асамоа Гьян ва яна 40 футболчи ноодатий соч турмаги учун БАА футбол ассоциацияси томонидан жаримага тортилди. Бу ҳақда «Чемпионат» хабар бермоқда.
Squawka’нинг маълум қилишича, Гьян ва қолган 40 футболчи январь ойида бўлиб ўтган Африка Миллатлар Кубоги—2017 турнири олдидан янги соч турмагига эга бўлганди. Амирликларда бошнинг маълум қисми қириб ташланган ва бироз ғалати бўлган соч турмакларига тақиқ қўйилган. Бундай соч турмаклари Ислом динига хос эмас, деб ҳисобланади.
Мавзуга доир: Саудия Арабистонида «Аш-Шабоб» футбол клуби дарвозабонининг сочи майдоннинг ўзида кесиб ташланди (видео)
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!