• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    «ПСЖ» — «Барселона» 4:0. Майдонда ўзи нималар рўй берди?

    Умид ҳақида

    «Барселона» «Камп-Ноу»да ўтадиган жавоб ўйинида камида 5 та гол фарқ билан зафар қучиши керак. Бироқ статистика бундай реваншни тарих кўрмаганига гувоҳлик берди. Еврокубоклар плей-оффида 4 та гол фарқи билан мағлуб бўлган жамоалар ҳеч қачон кейинги босқичга чиққан эмас.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images
    Ҳаммаси оддий. Рақиб тўп билан ҳам, тўпсиз ҳам кучлироқ кўринди. Улар яккакурашларда ютиб чиқишди, самарали ўйнашди — натижа майдонда рўй берган воқеаларга мос бўлди.

    Бу ерда узоқ тушунтиришларга ҳожат бор деб ўйламайман. Бу спорт, унда муаммолардан холи бўлишнинг имкони йўқ. Мен барча айбни ўз бўйнимга оламан. Ҳаммасига мураббий айбдор, чунки бу футболчилар олдин ғолиб ҳам чиқа олган.

    «ПСЖ» мени ажаблантиргани йўқ. Биз уларнинг прессинги ҳақида ўйин олдидан ҳам гапиргандик. Бироқ бу ўша прессингга туриб беришимизни англатмасди. «ПСЖ» кутганимиздек ўйнади ва ўзининг энг яхши футболини намойиш этди.

    Мен умидни йўқотмайман. Биз энди бешта гол уришимиз керак. Футболчиларимга ишонаман.

    Луис Энрике, «Барселона» бош мураббийи

    «Барселона» овчиси

    «Барселона»ни еврокубокларда 5 та гол фарқи билан ютишнинг имкони умуман бўлмаган. Шу кунга қадар Каталония клуби Чемпионлар лигаси доирасида 223 та беллашув ўтказган бўлса, шуларнинг 5 тасида тўртта гол фарқи билан имкониятни бой берган.

    Париж клуби эса «Барселона» дарвозасига бир ўйинда 4 та гол уришга муваффақ бўлган олтинчи клубга айланди. Бунга қадар «Милан», «Динамо Киев», «Валенсия», «Челси» ва «Бавария» шундай бахтга эришганди.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images
    Ҳеч кимни қўрқитмоқчи эмасмиз. Бироқ бу ўйинни енгиш биз учун жуда муҳим эди ва биз фантастик ғалабага эришдик. Таркибида жаҳоннинг энг яхши футболчилари тўп сурадиган клубни 4 та гол фарқи билан таслим қилиш иложсиз эди.

    Ҳаммаси аъло даражада бўлди. Мураббийдан тортиб футболчилар, персонал ва мухлисларгача ўзларини яхши томондан намоён қила олишди.

    Бироқ фақатгина 1 та ўйин ютилди. Олдинда эса бутун бошли 95 дақиқа кутиб турибди. У бугунгисидан ҳам оғирроқ бўлади. Бугун биз озгина байрам қиламиз ва шундан кейин тайёргарликда давом этамиз.

    Носир Ал-Ҳалайфи, «ПСЖ» президенти

    Тўхтатилган Месси

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Аргентиналик ҳужумчи Лионель Месси «ПСЖ»га қарши ўйин давомида бирор марта ҳам рақиб жарима майдончаси ичида тўп билан намоён бўлмади. Ҳимоячилар унга бу ҳудудга кириш имконини бермади.

    Фото: «Sports.ru»

    Фото: «Sports.ru»

    Месси фақат бир марта ноаниқ зарба берди. Икки бор муваффақиятли дриблингни амалга оширди ҳамда шунча марта тўпни олдириб қўйди. Шуларнинг бири «Барселона» дарвозасининг ишғол қилиниши билан якунланди.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images
    Бугун биз учун ҳар тарафлама омадсиз кун бўлди. Жавоб ўйинида қийин бўлади, бироқ биз бор кучимизни сафарбар этамиз.

    Ишга муносабат ҳақида гапиришни истамасдим. Бу жамоамизнинг ҳар бир футболчисига тегишли муаммо эмас. Агар мағлубиятга сабаб бошқа жойда бўлса, футболга муносабат ҳақида гапириш мавҳум тушунча. Рақиб ўзининг энг яхши ўйинини кўрсатди ва ўйнашга имкон бермади, биз эса йўқ.

    Бугун ҳаммамиз учун ёмон кун бўлди. Бу саҳифани тезроқ ўтказиб юборишимиз жуда муҳим. Бизда бошқа мусобақалар ҳам борлигини унутманг!

    Андрес Иньеста, «Барселона» аъзоси

    «Немис машинаси»

    Юлиан Дракслернинг Парижга олиб келиниши ўзини тўла оқлади. Кеча у «Барселона»нинг мағлуб этишида муҳим фигура бўла олди ва рақиб дарвозасига киритилган иккинчи голга муаллифлик қилди.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Шу тариқа Дракслер «ПСЖ» либосини кийганидан буён барча мусобақалардаги дебют ўйинида гол киритишга муваффақ бўлди. Франция кубогининг «Бастия»га қарши кечган ўйинида Юлиан гол уриб, жамоасининг 7:0 ҳисобидаги ғалабасини таъминлаганди. Кейин эса чемпионат доирасида «Ренн» клубининг 1:0 ҳисобида мағлуб этилишига ўз голи билан ҳисса қўшди. Мана энди у Чемпионлар лигасидаги биринчи учрашувида ҳам ўз номини таблога ёздириб қўйди.

    «Барселона» билан ўйнаш шунчаки иш эмас, бу улкан рағбатдир ҳам. У бизда илиқ ҳиссиётлар қолдирди, бироқ сергакликни йўқотмаслигимиз керак. Олдинда жавоб ўйини бор.

    Бугун биз рақибга бутунлай идеал футбол таклиф қилдик. Энди эса концентрацияни сақлашимиз керак, чунки рақиб бутунлай бошқача футбол ўйнаши мумкин.

    Бизда ғалаба ва мағлубият ёнма-ён кетмоқда. Бугун рақибдан ҳам индивидуал, ҳам жамоавий томондан устунлик қилдик.

    Унаи Эмери, «ПСЖ» бош мураббийи

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Дебютант

    «ПСЖ» асосий таркибида кўриниш берган 21 ёшли Пренель Кимпембе Чемпионлар лигаси доирасидаги илк учрашувини ўтказди. У шу куни майдонга туша олмаган Тиаго Сильванинг ўрнини билинтирмасликка ҳаракат қилди.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images
    15.02.2017, 09:28   Изоҳ (0)   74036
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда бешкураш федерацияси ташкил этилди

    13.02.2017, 23:12

    АҚШдаги Федерация кубогида адашув туфайли учинчи Рейх мадҳияси янгради

    13.02.2017, 09:52

    «Тачмурод Агамуродовнинг истеъфоси вилоят ҳокимининг шахсий муносабатига боғлиқ эмас». «Бухоро» раҳбарияти клуб атрофидаги гап-сўзларга муносабат билдирди

    01.02.2017, 17:52

    Усэйн Болт Пекин Олимпиадаси олтин медалини ХОҚга қайтарди

    30.01.2017, 11:24

    Алеппода сўнгги беш йилдан бери биринчи марта футбол учрашуви ўтказилди (фото, видео)

    30.01.2017, 00:29

    Бокс бўйича собиқ жаҳон чемпиони Виталий Кличконинг ўғлига тимсоҳ ҳужум қилди

    27.01.2017, 00:24
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Мексика кўчаларида 4 минг долларлик робот ит сайр қилмоқда (видео) 

    Дунё | 15 август, 10:43

    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 

    Реклама | 15 август, 10:30

    Буюк Британияда чивин орқали юқадиган касаллик ҳолатлари икки баробар кўпайди

    Дунё | 15 август, 10:29

    Эркак 8 йил давомида кўкрагига санчилган пичоқ билан яшаганини тиббий кўрикдагина билиб қолди (фото)

    Дунё | 15 август, 10:27

    Қашқадарё ва Фарғона вилоятларида икки киши фирибгарлик билан пора олаётганида қўлга тушди

    Ўзбекистон | 15 август, 09:58

    Қозоғистон аҳоли жон бошига ЯИМда Россия ва Хитойни ортда қолдирди

    Дунё | 15 август, 09:56
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.