Жанубий Корея ҳукумати КХДР етакчиси Ким Чен Иннинг акаси Ким Чон Намнинг ўлими билан боғлиқ вазиятни диққат билан кузатмоқда. Бу ҳақда Миллий хавфсизлик кенгашининг Сеулда мамлакат президенти вазифасини бажарувчи Хван Гё Ан бошчилигида бўлиб ўтган шошилинч мажлисида маълум қилинди, деб ёзади «ТАСС».
«Учрашув давомида иштирокчилар Ким Чон Намнинг ўлими билан боғлиқ вазиятни муҳокама қилди. Ушбу ҳодисанинг Корея яриморолидаги сиёсий вазиятга таъсир кўрсатиш эҳтимоли кўриб чиқилди», — дейилади мажлис якунлари бўйича тарқатилган пресс-релизда.
Хван Гё Ан ҳукумат ушбу масалага жиддий ёндашишини маълум қилди. Унинг сўзларига қараганда, агар Ким Чон Намнинг ўлдирилиши Шимолий Корея ҳукуматининг ташаббуси билан амалга оширилганлиги аниқланса, бу Ким Чен Ин режимининг шафқатсиз ва ғайриинсоний эканлигининг навбатдаги исботи бўлади.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)