Украиналик ҳужумчи Александр Пишур Ғузорнинг «Шўртан» клуби машғулотларида иштирок этмоқда. Бу ҳақда «Voha.uz» сайти хабар берди.
Пишур ўзи билан бир вақтлар «Бунёдкор»да фаолият олиб борган, айни пайтда «Шўртан»га устозлик қилаётган Александр Волковнинг таклифига кўра Ғузорга етиб келган. Унинг жамоада қолиш ёки қолмаслиги масаласи аниқ эмас.
Ҳужумчи бунга қадар Тошкентнинг «Бунёдкор» ва Наманганнинг «Навбаҳор» клублари шарафини ҳам ҳимоя қилганди. У 2013—2014 йиллар давомида «қалдирғочлар» сафида тўп суриб, 44 та учрашувда жами 25 та гол уришга муваффақ бўлган. «Навбаҳор»даги ярим йилида эса 14 та учрашув ўтказиб, рақиблар дарвозасини беш бор аниқ нишонга олган.
Маълумот учун, Александр Пишур фаолияти давомида жами 17 бор клуб алмаштирган бўлиб, 13 та клуб сафида айланиб юраверган. «Бунёдкор» ва «Навбаҳор» клублари оралиғидаги вақт давомида Қозоғистоннинг «Тараз»ида тўп сурган.
29 январь куни 36 ёшни қарши олган Пишур 15 февраль куни бўлиб ўтадиган «Шўртан»нинг маҳаллий клубларга қарши икки ўртоқлик ўйинида иштирок этиши мумкин.
Изоҳ (0)