Ҳиндистон коинот тадқиқотлари ташкилоти (ISRO) жорий йил февраль ойи ўрталарида битта ракетада бир йўла 104 сунъий йўлдошни учиришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда The Times of India хабар берди.
Барча коинот қурилмалари PSLV-C37 ракетасида учирилади. Мини ва микро сунъий йўлдошларнинг Ҳиндистонга тегишлиси атиги учта, қолганлари бошқа давлатлар, жумладан, АҚШ қурилмалари ҳисобланади.
Ҳозирда бир ракетада энг кўп сунъий йўлдош учириш бўйича рекорд Россияга тегишли (34 қурилма). Ҳиндистонлик мутахассисларга кўра, февралга мўлжалланган парвоздан мақсад янги рекорд ўрнатиш эмас, балки харажатларни камайтиришдир.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)