• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12586.41
    • RUB160.42
    • EUR14758.82
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Иқтисодий тадқиқотлар маркази: Ўзбекистонда энергия сарфи даражаси ривожланган мамлакатларда эришилган кўрсаткичлардан 2—3 баравар ортиқ

    Ўзбекистонда энергетика ресурсларидан фойдаланиш тизими тубдан қайта кўриб чиқиш, тараққиётнинг энергия самарадорлигини таъминлайдиган моделига ўтиш бугунги кун заруратидир. Иқтисодий тадқиқотлар маркази экспертлари томонидан тайёрланган таҳлилий материалда шу ҳақда сўз боради.

    Фото: «Ўзбекенерго» АЖ

    Фото: «Ўзбекенерго» АЖ

    Республикада саноатлашиш суръати ҳамда аҳоли сонининг жадал ўсиши туфайли энергия истеъмоли, айниқса, иқтисодиёт тармоқларининг энергетика ресурсларига бўлган эҳтиёжи сезиларли даражада ортиб бораверади. БМТ прогнозларига кўра, 2030 йилга бориб Ўзбекистонда аҳоли сони 37 миллион кишига етиши мумкин.

    Бу, ўз навбатида, углеводород ресурсларини тежаш ва улардан оқилона фойдаланишни тақозо қилади. Ресурслар истеъмолининг бугунги ҳажми сақланиб қоладиган бўлса, 2030 йилда энергетика ресурсларининг танқислиги жами эҳтиёжга нисбатан 65,4 фоизни ташкил қилиши эҳтимоли бор.

    Углеводород ресурслари орасида табиий газга алоҳида эътибор талаб этилади. Чунки электр энергетикасида, бирламчи иссиқлик-энергетика ресурслари эҳтиёжлари таркибида табиий газга боғлиқлик 85 фоиздан ортади. Табиий газ сарфининг 42 фоизи электр энергиясини ишлаб чиқариш, 27 фоизи аҳоли, 26 фоизи иқтисодиёт тармоқлари эҳтиёжларини таъминлашга тўғри келади. Шунинг ўзиёқ, биринчи галда, табиий газдан иссиқлик электр станциялари (ИЭС)да электр ва иссиқлик энергияси ишлаб чиқариш учун фойдаланиш самарадорлигини ошириш зарурлигини кўрсатади.

    Афсуски, бугунги кунда соҳанинг жорий техник ҳолати шу даражадаки, ИЭСда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар таннархида харажатлар улуши ўртача 94,5 фоизни, айрим станцияларда эса 100 фоиздан ортиқни ташкил этмоқда. Иссиқлик электр станцияларида асбоб-ускуналарнинг эскириши ўртача 91,73 фоиз экани бунга сабаб бўлмоқда. 2015 йилда «Ўзбекэнерго» АЖ конденсацион иссиқлик электр станцияларида электр энергиясини ишлаб чиқаришда фойдали иш коэффициенти 28,4—42 фоиз ўртасида, ўртача эса 33,5 фоизни ташкил қилди. Бу Европа Иттифоқи, Жануби-Шарқий Осиёда фойдаланилаётган шу турдаги замонавий иссиқлик электр станциялари кўрсаткичларидан 1,5 баравар кам.

    Табиийки, 1 киловатт-соат электр энергиясини ишлаб чиқариш учун хориждаги электр энергияси ишлаб чиқарувчилари билан таққослаганда кўпроқ иссиқлик-энергетика ресурслари сарфланмоқда. Масалан, 2015 йилда Европа Иттифоқи мамлакатлари замонавий ИЭСларида 1 киловатт-соат электр энергиясини ҳосил қилишга 269 грамм шартли ёнилғи сарфланган бўлса, «Ўзбекэнерго» АЖ иссиқлик электр станцияларида бу кўрсаткич қарийб 374,9 граммга етади.

    Ҳозирги кунда Навоий, Талимаржон, Тошкент иссиқлик электр станцияларида амалга оширилаётган буғ-газ ва газ турбинаси қуриш ишлари, шунингдек, яқин келажакда Тўрақўрғон, Тахиатош, Сирдарё ИЭСларида ҳам бундай ишлар кўзда тутилаётгани соҳада ёнилғи сарфини 1 киловатт-соат электр энергияси ишлаб чиқариш учун 269—300 граммгача шартли ёнилғига қисқартириш имконини беради. Бу саъй-ҳаракатлар, шубҳасиз, энергетика соҳасида барқарор ривожланишни таъминлаш йўлидаги стратегик вазифалардан бири бўлган ёнилғини қатъий тежаш, электр ва иссиқлик энергиясини ишлаб чиқариш таннархини пасайтиришга хизмат қилади.

    Бугун Ўзбекистонда энергия сарфи даражаси ривожланган мамлакатларда эришилган кўрсаткичлардан 2—3 баравар ортиқни ташкил этади. Мисол учун, кимё саноатидаги юқори энергия сарфи ўз-ўзидан маҳсулот таннархининг ортиши ҳамда унинг етарли даражада рақобатдош эмаслигига асосий сабаб бўлмоқда. Ўзбекистон кимё саноати корхоналарида маҳсулот чиқариш нархида харажатлар улуши 99,7—100 фоизни ташкил қилади. Улардан 64 фоизи айнан энергетика ресурсларига сарфланади. Ваҳоланки, замонавий технология ва асбоб-ускуналарни қўллайдиган хорижий корхоналарда бу кўрсаткич 25—30 фоиздан иборат, холос.

    Хусусан, Ўзбекистонда бир тонна аммиак ишлаб чиқаришга 1868 куб метр табиий газ сарфланади. Бу жараёнда Haldor Topsoe русумли замонавий ускуналардан фойдаланилганда, мазкур кўрсаткич 902 куб метрдан ошмайди. Яъни, Ўзбекистон корхоналарида аммиак ишлаб чиқаришга табиий газ сарфи замонавий технологиялар қўлланилгандагига қараганда 2,1 баравардан ҳам кўп. Бундай ишлаб чиқариш субъектларида электр энергияси турдош замонавий корхоналардагига нисбатан 1,5—2,5 баравар кўп ишлатилади. Қолаверса, эскирган асбоб-ускуналар таъмирталаб бўлиб қолгани сабабли уларнинг эксплуатацияси харажатлари 1,5—2 баравар кўпроқ.

    Ҳисоб-китоблар шуни кўрсатадики, Ўзбекистонда тежамкор қувватлар ишга туширилса, энергия сарфини 2—2,5 бараварга, аммиак таннархини эса 1,8 бараварга пасайтириш мумкин. Бундай ҳолат бошқа турдаги минерал ўғитлар ишлаб чиқаришда ҳам кузатилмоқда. Масалан, азот ишлаб чиқаришда маҳсулот таннархида энергия ресурсларининг улуши 70 фоиздан ортиқни ташкил қилади, энергия сарфи эса хориждагига нисбатан 2—2,5 баравардан ошади. Умуман, кимё саноатида энергия истеъмоли бир фоизга камайиши маҳсулот таннархини 0,6—0,8 фоизга пасайтириш имконини беради.

    Шуни алоҳида қайд этиш керакки, бугун кимё соҳасидаги корхоналар томонидан ишлаб чиқарилаётган минерал ўғитлар монопол маҳсулотлар реестрига киритилган. Монопол маҳсулот нархида кўзда тутилган даромад ҳар доим ҳам ишлаб чиқариш қувватларини янгилаш, корхонани ривожлантириш ҳамда молиявий-иқтисодий хавфларнинг олдини олиш мақсадида ўз айланма маблағини тўлдириш учун етмайди.

    Бундан ташқари, минерал ўғит сотиб оладиганлар — қишлоқ хўжалиги корхоналарининг дебитор қарздорлиги, иккинчи тарафдан ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг меъёрдан зиёд қолдиғи мавжудлиги туфайли вазият янада чуқурлашиб, энергия ресурси етказиб берувчилар кредитор қарздорлигининг ортишига сабаб бўлмоқда.

    Бунда кимё саноатида энергия самарадорлигини ошириш мавжуд аммиак ва азот ишлаб чиқариш қувватларини илғор технологияларни жорий қилиш орқали тўлиқ модернизациялашни ҳамда энергия кўп истеъмол қиладиган қувватларни эксплуатациядан чиқаришни тақозо этмоқда. Бу аммиак тайёрлашда энергия сарфини 1,5—2 бараварга камайтиришга замин яратади.

    Навоий вилоятида «Навоийазот»нинг эскирган қувватлари ўрнида аммиак, карбамид ва азот кислотаси ишлаб чиқарадиган замонавий қувватларни қуриш тўғрисида қарор қабул қилинган бўлса-да, «Фарғонаазот»да бу борада аниқ бир стратегия йўқ. Таассуфли томони шундаки, ушбу корхона маҳсулотлари ташқи бозор у ёқда турсин, ички бозордаги рақобатга ҳам бардош бера олмаяпти.

    Қурилиш материаллари саноати ҳам иссиқлик-энергетика ресурсларининг йирик истеъмолчиси ҳисобланади. Мазкур соҳада маҳсулот ишлаб чиқариш ҳамда сотишда ёнилғи ва энергия сарфи улуши 50 фоизга етади. Бу, албатта, ўтган асрда қурилган заводларда ҳали ҳам эскирган технологиялардан фойдаланилаётгани натижасидир. Бугун цемент ишлаб чиқарадиган учта заводда юқори энергия сарфига эга бўлган «ҳўл» деб аталадиган усул кенг қўлланилади. Мисол учун, «Оҳангаронцемент»да бир тонна маҳсулот ишлаб чиқаришга 286,7 килограмм, «Қувасойцемент»да 246,6 килограмм, «Бекободцемент»да эса 230 килограмм шартли ёнилғи кетади.

    Ўзбекистондаги цемент заводларидан фақатгина «Қизилқумцемент»да кам, яъни 130 килограмм шартли ёнилғи сарфланади. Бу «қуруқ» усули амалиётга татбиқ этилгани самарасидир. Аммо ушбу кўрсаткич ҳам Япония, Корея Республикасидаги тегишли корхоналар билан қиёсланганда 30 фоиз кўп.

    «Қуруқ» усулида ишлайдиган мазкур корхоналарда шартли ёнилғининг барча сарфи бир тонна клинкерга 120 килограммдан ошмайди. Хитой ва Туркиядаги цемент заводлари ҳам худди шундай кўрсаткичларга эга. Айнан улар ички бозордаги маҳаллий ишлаб чиқарувчилар билан асосий рақобатга киришади. Натижада ўзимизнинг цемент маҳсулотимиз нарх омили сабаб рақобатда ўз мавқеини бой бериб қўймоқда.

    Самарадорлиги юқори бўлган технологияларни жорий этиш орқали энергия истеъмолини ҳатто 30 фоизга камайтириш истиқболда цемент заводларида 230 минг тонна шартли ёнилғи ёки 200 миллион куб метр табиий газ тежаб қолиш имконини беради. Пировардида цемент таннархи 15—20 фоиз арзонлашади.

    Шунингдек, ғишт ишлаб чиқаришда ҳам энергия ресурслари катта миқдорда сарфланади. Халқаро амалиёт шуни кўрсатаяптики, ишлаб чиқаришда энергия сарфини кескин камайтирадиган технологиялар мавжуд. Жумладан, газ ўтказмайдиган туннель печларини қўллаш, бўшлиқни кенгайтириш орқали ёнилғи сарфини ўртача 30—40 фоиз иқтисод қилиш мумкин. Аммо ушбу технологиялар мамлакатдаги корхоналарда оммалашмаяпти.

    Шу маънода, қурилиш саноати корхоналарини тубдан модернизациялаш, амалиётга юқори технологик линияларни жорий қилиш зарур. Бунда, айниқса, энергия тежамкор технологияларга алоҳида эътибор қаратиш лозим. Масалан, ғовакли кавакда ғишт ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ёнилғи сарфини 15 фоиз қисқартиради. Қурилишда ишлатиладиган ҳамда иссиқ сақлайдиган материалларнинг замонавий турларини ишлаб чиқаришни ўзлаштириш ҳам жуда муҳим. Негаки, девор конструкциясидаги 1 куб метр шундай материал 3 мингта ғиштнинг иссиқликни изоляцияловчи хусусиятини ўзида мужассам этади. Ваҳоланки, маҳсулот ишлаб чиқаришга атиги 50 килограмм шартли ёнилғи кетса, 3 минг дона ғишт тайёрлашга 1000 килограмм шартли ёнилғи сарфланади.

    Энергия самарадорлигини ошириш энергетик ресурсларни, биринчи галда, Ўзбекистон учун стратегик аҳамиятга эга бўлган табиий газни иқтисод қилишга, айни пайтда юқори қўшилган қийматга эга маҳсулотлар ишлаб чиқаришга кенг йўл очади. Масалан, 3,5 миллиард куб метр табиий газни синтетик суюлтирилган ёнилғига айлантириш хом ашёга нисбатан қўшимча қийматни 7—9 баравар ошириш имконини беради. Ҳисоб-китоблар шуни кўрсатаяптики, Ўзбекистонда газни GTL технологияси бўйича қайта ишлаш орқали маҳсулот тайёрлаш таннархи дунё кўрсаткичларидан бирмунча паст. Хусусан, метанол ишлаб чиқариш 2 баравар, синтетик ёнилғи 1,6 баравар арзон. Бу газнинг экспорт нархлари бўйича қийматини ҳисобга олган шароитда ҳам юқори рақобат кўрсаткичларига эришишда муҳим омилдир.

    Бундай мисолларни кўплаб келтириш мумкин. Дейлик, минг куб метр табиий газ қийматини бирлик сифатида оладиган бўлсак, ундан пластик маҳсулотлар ишлаб чиқарилса, бозор қиймати 15 баравар ўсади, тайёр маҳсулотлар 25 марта кўпаяди. Кўриниб турибдики, табиий газ экспортининг ортиб бораётган қисмини қайта ишлаш натижасида олинган маҳсулотларни экспорт қилиш жадаллаштирилиши мақсадга мувофиқ.

    Буларнинг барчаси энергия самарадорлигини ошириш бўйича узоқ муддатли давлат стратегиясини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш заруратини туғдирмоқда. Энергия самарадорлигини юксалтиришдек фойдаланилмай ётган улкан захирани ишга солиш, шубҳасиз, мамлакат раҳбарияти томонидан белгилаб берилган миллий иқтисодиётнинг рақобатдошлигини ошириш ҳамда ялпи ички маҳсулот юқори суръатларда ўсишини таъминлаш бўйича устувор вазифаларни ҳал қилишда муҳим ўрин тутади.

    Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.

    11.02.2017, 14:28   Изоҳ (0)   16366
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон сайёҳлар учун тузилган дунё харитасида Регистон майдони билан акс этди

    11.02.2017, 11:23

    «Тошкент-Аэро» божхона комплексида қиймати 2,4 млрд сўмдан ортиқ дори воситалари ва тиббий буюмларнинг яширин олиб ўтилишига чек қўйилди

    11.02.2017, 08:55

    Давлат солиқ қўмитасининг «Ишонч телефонлари» узлуксиз ишлаётгани маълум қилинди

    10.02.2017, 23:58

    Шавкат Мирзиёевнинг Сурхондарёга сафари, Тошкентда тўрт кишининг ўлимига сабаб бўлган авария, Душанбедан сўнгги 25 йилдаги биринчи авиақатнов ва куннинг бошқа муҳи...

    10.02.2017, 21:40

    Шавкат Мирзиёев БМТ 12 декабрни Халқаро бетарафлик куни деб эълон қилгани билан Туркманистон президентини табриклади

    10.02.2017, 20:46

    Асрлар ошган хотира: Next оилавий мажмуасида Бобур таваллуд куни нишонланади

    10.02.2017, 19:45
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Насия бозорини давлат томонидан тартибга солиш режалаштирилган” — Тимур Ишметов

    Иқтисодиёт | 29 июн, 22:30

    Суперлига. “Бухоро” “Шўртан”ни ишончли ҳисобда мағлуб этди

    Спорт | 29 июн, 22:15

    Эрон МАГАТЭ раҳбари учун ядровий объектларга киришни ёпди

    Дунё | 29 июн, 22:00

    Роберто Баджонинг ноаниқ зарбаси, Месси ва Суареснинг кутилмаган юриши. Футболдаги пенальти қоидаси ҳақида

    Футбол | 29 июн, 21:42

    “Комадаги Олий Мажлисни тирилтириш керак” — Ҳамид Содиқ давлатнинг ташқи босимларга дош беришида парламент ўрни муҳимлигини айтди

    Ўзбекистон | 29 июн, 21:25

    Суперлига. “Бунёдкор” драматик ўйинда “Сўғдиёна” устидан ғалаба қозонди

    Спорт | 29 июн, 21:17

    Буюк Британия портида 2,4 тонна кокаин аниқланди

    Дунё | 29 июн, 20:35

    Танзанияда автобуслар ёниб кетиши сабаб 38 киши ҳалок бўлди

    Дунё | 29 июн, 19:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.