Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Хитойга келаётган хорижликлар чегарани кесиб ўтишда бармоқ изларини топширишига тўғри келади. Бу ҳақдаги қарор мамлакат Давлат кенгаши томонидан янги қоидалар тасдиқланганидан сўнг Жамоат хавфсизлиги вазирлиги томонидан қабул қилинди, дея хабар беради «ТАСС». 

Фото: Fotolia

Фото: Fotolia

Вазирлик баёнотида таъкидланишича, дактилоскопия жараёнидан ўтиш чегарадан ўтаётган 14 ёшдан 70 ёшгача бўлган барча чет элликлар учун мажбурий. 

Янги қоида дипломатик паспорт эгалари, расмий делегациялар аъзолари, давлат хизматчилари, шунингдек, икки томонлама келишувларда кўзда тутилган бошқа шахсларга тегишли бўлмайди. 

Бармоқ изларини тушириш бўйича биринчи пункт 10 февралдан Гуандун провинциясининг Шэньчжэнь шаҳри аэропортида иш бошлайди. Кейинчалик бу амалиёт бошқа чегарани кесиб ўтиш ҳудудларида ҳам жорий этилади. 

Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.

Изоҳ
Асосий янгиликлар