Ўзбекистон телевидениеси ривожига катта ҳисса қўшган ижодкор, таниқли сухандон, журналист, «MY5» телеканалидаги «Дийдор ширин» кўрсатуви муаллифи ва бошловчиси Насиба Мақсудова 8 февраль, чоршанба куни 68 ёшида оламдан ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Муслимбек Йўлдошев Facebook’даги саҳифасида маълум қилди.
Миллионларнинг севимли сухандони, сермаҳсул журналист, бағрикенг устоз Мақсудова Насиба Муродовна кучли юрак хуружи оқибатида 8 февраль куни вафот этдилар.Муслимбек Йўлдошевнинг ёдга олишича, Насиба Мақсудованинг телевидениега илк қадам қўйганига 55 йил, сухандон лавозимига ишга қабул қилинганига 50 йил тўлган, бир неча юзлаб муаллифлик кўрсатувлари тайёрлаб, ўзининг миллионлаб томошабинларига эга бўлган.Муслимбек Йўлдошев, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими
Аввалроқ Насиба Мақсудова Янги йил байрами олдидан суратга олиш ишларидан қаттиқ толиққани, инсультни бошдан кечириб, шифохонага тушгани ҳақида хабар берилганди.
Маълумот учун, Насиба Мақсудова 1948 йилда таваллуд топган. Узоқ йиллар давомида Ўзбекистон миллий тедерадиокомпаниясида фаолият юритган. Насиба Мақсудова «Шуҳрат» медали, «Олтин қалам» миллий мукофоти соҳибаси бўлган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)