Америкалик ҳарбийлар АҚШ томонидан қўллаб-қувватланувчи кучлар яқин ҳафта ичида шаҳарни озод қилиш бўйича операцияни бошлаш учун ИШИД террорчилик гуруҳининг пойтахти — Суриянинг Ракка шаҳрини изоляция қилиб қўйиши мумкинлигини маълум қилди. Бу ҳақда Reuters агентлигига таяниб, «Газета.ru» хабар берди.
Яқин ҳафталар ичида бу шаҳар деярли тўлиқ изоляция қилиниши кутилмоқда. Шундан кейин ҳужум ҳақидаги қарор қабул қилинади.Жон Дорриан шаҳарни озод қилишни бошлаш қарори АҚШ томонидан олдиндан эълон қилинмаслигини айтиб ўтди.Жон Дорриан, АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари вакили
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)