Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Бухоро шаҳридаги марказий кўчалардан бирига Ўзбекистон Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг номи берилади. Бу ҳақда Бухоро вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

Хабар беришларича, Географик объектларга ном бериш масалаларини мувофиқлаштирувчи вилоят комиссияси томонидан Бухоро шаҳри Абдухолиқ Ғиждувоний кўчаси ҳамда Ўзбекистон Мустақиллиги кўчасининг Пиридастгир кўчаси билан кесишмасигача бўлган ҳудудга Ислом Каримов номини бериш бўйича тегишли таклифлар ишлаб чиқилган.

Эслатиб ўтамиз, 25 январь куни Ислом Каримов хотирасини абадийлаштириш тўғрисидаги Президент қарори эълон қилинган эди. Қарорда барча вилоятларнинг марказий кўчаларига Ислом Каримов номи қўйилиши кўрсатиб ўтилган эди.

Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.

Изоҳ
Асосий янгиликлар