Подполковник Зияватдин Заитов Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари — ижтимоий ва молиявий таъминот хизматининг бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда «KRuz.uz» хабар бермоқда.
Зияватдин Заитов 2016 йил октябрь ойига қадар Қўнғирот тумани ҳокими лавозимида ишлаб келган. Кейинчалик Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланганди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)