5 февраль куни Россиянинг Петербург шаҳрида Дмитрий исмли йигит юз рублли купюралар ёпиштирилган курткада кўчага чиқди, деб ёзади TJournal. У эҳтиёжмандларни унинг курткасидан пул олишга ундовчи сўзлар ёзилган тахтачани кўтариб олди.
Дмитрий ўз акциясидан ҳеч қандай яширин мақсадни кўзламагани ва шунчаки ўткинчиларнинг реакциясини кўришни истаганини айтди.
У ўзининг ижтимоий экспериментини YouTube’даги StavPranks канали муаллифларидан илҳомланиб ўтказди, улар бундай акцияларни Россия ва Украинанинг бир нечта шаҳарларида, шунингдек, Қозоғистонда ҳам ўтказган эди, у ерда экспериментаторни бир йўла ўн нафар полициячи сўроқ қилганди.
Дмитрий ҳам Петербургда тартиб посбонлари эътиборига тушди. Улар йигитнинг ҳужжатларини текшириб кўрди, аммо уни ҳибсга олмади.
Изоҳ (0)