КХДР Сариқ денгиздаги Кальдо оролида янги ҳарбий объект барпо этмоқда. Бу ҳақда 7 февраль, сешанба куни Жанубий Кореянинг YTN телеканали маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
Репортажда таъкидланишича, Шимолий кореялик ҳарбийлар кузатиш пункти бўлиши тахмин қилинаётган объектни қуриш ишларини олиб бормоқда.
Кальдо 2010 йилда Шимол томонидан артиллерия ҳужумига учраган Жанубий Кореянинг Ёнпхёндо оролидан 4,5 километр масофада жойлашган. 2015 йилда Кальдо баравар ўт очиш реактив тизими учун позициялар билан жиҳозланган, жорий йил бошида эса 20 километргача масофада нишонни мўлжалга олувчи 122-миллиметрли артиллерия қурилмалари оролга жойлаштирилган.
2016 йил охирида Корея Республикаси ҳарбий кучлари бу ҳаракатларга жавоб тариқасида Ёнпхёндо ва қўшни Пэннёндо оролларига «Чхонму» янги зенит ракета комплексини жойлаштирди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)