2016 йил якунлари бўйича маданият, санъат, спорт ва ижодиёт соҳасида «Эътироф» мукофоти совриндорларини тақдирлаш маросими ўтказилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Маданият ва спорт ишлари вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.
Хабар беришларича, 2016 йил якунлари бўйича «Эътироф» мукофоти совриндорларини тақдирлаш маросими 2017 йил 14 февраль куни «Истиқлол» санъат саройида бўлиб ўтади.
«Эътироф» мукофоти «Театр, кино ва оммавий томошалар», «Эстрада, анъанавий, опера хонандалиги, мусиқа ижрочилиги ва рақс санъати», «Тасвирий ва амалий санъат», «Бадиий ижод, журналистика ва телевидение», «Спорт», «Эътибор, эҳтиром, эъзоз» каби йўналишлар бўйича ўтказилади.
Маълумот учун, «Эътироф» мукофоти тақдимоти илк марта 2013 йил декабрь ойида ташкил этилган. 2014- ва 2015 йилларда ҳам мукофотнинг тақдимоти декабрь ойида ўтказилгани сабаб, 2016 йил декабрида мукофот бекор қилингани ҳақида турли гап-сўзлар тарқалган эди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)