Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Буюк Британия аҳолисининг учдан икки қисми АҚШнинг янги президенти Дональд Трамп «халқаро хавфсизликка таҳдид солади» деб ҳисоблайди. Бу ҳақда «ТАСС» Opinium Research консалтинг компанияси томонидан The Observer газетаси буюртмасига кўра ўтказилган сўров натижаларига таяниб хабар берди.

Фото: «Abnews.ru»

Фото: «Abnews.ru»

Газетада эълон қилинган маълумотларга кўра, британияликларнинг 64 фоизи Трамп халқаро хавфсизликка таҳдид солади, деб ҳисоблайди. Сўровдан маълум бўлишича, Британия фуқароларига Америка президенти «хавфли» (сўров иштирокчиларининг 50 фоизи), «бетайин» (39%) ва «ксенофоб» (нотаниш ва бегона кишилардан қўрқиш ҳиссига эга бўлган одам — 35%) сўзларини эслатади. Сўралганларнинг яна 56 фоизи АҚШ етакчиси «ишончга муносиб эмас» деган фикрда.

Тахминан 44 фоиз респондентлар Трампни «жуда ёмон президент» бўлади, деб ўйлайди, уларнинг 6 фоизигина эса уни «ажойиб етакчи» деб баҳолайди.

Шунингдек, сўралганларнинг ярмидан кўпи — 53 фоизи Трампнинг жорий йилга белгиланган Британияга ташрифи кейинроққа сурилиши ёки бутунлай бекор қилиниши керак, деб ҳисоблайди. Британияликларнинг 36 фоизи эса ташриф амалга ошиши керак, деган фикрда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар