Навоийда Ўзбекистон Президентининг жорий йил 10 январдаги «Аҳолига транспорт хизмати кўрсатиш ҳамда шаҳарлар ва қишлоқларда автобусларда йўловчилар ташиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорининг вилоятдаги ижросига бағишланган семинар ўтказилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда мамлакатда автомобиль транспорти соҳасида кўрсатилаётган хизматларни янада ривожлантириш ва уларнинг сифатини юксалтиришга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди.
Айни дамда вилоятда 94 корхона йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланмоқда. Лизинг компаниялари, банк кредитлари ва ташувчиларнинг сармоялари ҳисобидан янги автобус ва микроавтобуслар сотиб олинмоқда.
Президентнинг юқорида зикр этилган қарорига мувофиқ, 2017–2021 йилларда Навоий вилоятида 8 шаҳар ичида, 12 шаҳар атрофида ва 29 шаҳарлараро қатновчи янги йўналиш ташкил этилади. Шу давр мобайнида аҳолига намунали хизмат кўрсатиш мақсадида 83 янги автобус, 415 ихчам ва қулай микроавтобус харид қилиш режалаштирилган. Йўловчиларга замонавий шароит яратиш учун 4 автовокзал ва станция барпо этиш ҳамда реконструкция қилиш кўзда тутилган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)