Тошкентнинг Бунёдкор шоҳ кўчасида навбатдаги йўл ўтказгич қурилади. Бу ҳақда «Ўзбекистон» телеканалининг «Ахборот» информацион дастурида маълумот берилди.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 3 февраль куни, «Новза» метро бекати олдида бунёд этилаётган йўл ўтказгич қурилишини кўздан кечириш жараёнида, Бунёдкор ва Чўпонота кўчалари кесишмасида барпо этилиши режалаштирилаётган йўл ўтказгич лойиҳаси билан ҳам танишди.
«Ахборот»да маълум қилишларича, янги йўл ўтказгичнинг узунлиги 710 метрни ташкил этади, эни эса 24 метрдан ортиқ бўлади.
Шавкат Мирзиёев лойиҳа билан танишиб, йўл ўтказгични барпо этиш бўйича ўз тавсияларини берган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)